ОТМга қабул бўйича Давлат комиссияси таркиби тасдиқланди. Арипов комиссия раиси бўлди
Жамият
−
17 Июнь 2019
15220Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Қарор билан 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси таркиби тасдиқланди.
Давлат комиссиясининг таркиби:
1. А.Н. Арипов – Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Давлат комиссияси раиси
2. А.А. Абдувахитов – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Давлат комиссияси раиси ўринбосари
3. А.А. Абдуҳакимов – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Давлат комиссияси раиси ўринбосари
4. И.У. Мажидов – Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири
5. Ш.Д. Кудбиев – Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
6. А.К. Шодманов – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири
7. Б.С. Сайфуллаев – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири
8. Р.К. Давлетов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири
9. А.Х. Комилов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири
10. Ш.М. Содиқов – Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири
11. Д.Х. Набиев – Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия
ва спорт вазири
12. И.Р. Маҳкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари
13. Б.Б. Ашрафхонов – Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари
14. Б.Ш. Усмонов – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари
15. М.М. Каримов – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори
16. А.В. Нуриддинов – Ўзбекистон Бадиий академияси раиси
17. Ш.Х. Далиев – Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси, Давлат комиссиясининг масъул котиби
Изоҳ. Давлат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига, ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Давлат комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
зарурат бўлганда, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш учун давлат буюртмаси параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг, шу жумладан республиканинг олис ва бориш қийин бўлган туманларининг мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тегишли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли қабул параметрларини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида олий таълим муассасаларининг нуфузи ва ҳудудий жойлашувини ҳисобга олган ҳолда базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб табақалаштирилган тўлов-контракт минимал миқдорининг ягона кўрсаткичларини таълим соҳалари ва республика ҳудудлари бўйича белгилаш;
иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат натижаларига асосан ўқишга қабул қилинадиган абитуриентларга тавсия бериш ваколатига эга бўладиган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхатини тасдиқлаш.