30 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган аёл ушланди
Жамият
−
13 Июль 2019
3775Тошкент шаҳрида 54 ёшли аёл олий таълим муассасига киритиб қўяаман деб фуқародан 30 минг АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
2019 йил 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 25 июнь куни Юнусобод тумани Шахристон кўчасида яшовчи муқаддам судланган 54 ёшли Х.А. исмли аёл, 30 000 АҚШ доллари эвазига 44 ёшли М.Г. исмли аёлнинг ўғлини Тошкент Давлат Юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш мақсадида М.Г.дан Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасида келишилган пулнинг ҳаммасини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси