ОТМ профессор-ўқитувчиларига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан “Давлат олий таълим муассасаларида янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари ва ўқув-методик таъминотига қўйиладиган минимал талабларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон "2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Маълумот учун! 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб, давлат олий таълим муассасаларига, улар минимал талабларга жавоб берган тақдирда, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.

Мисол учун, профессор-ўқитувчиларга қўйиладиган талаблар қуйидагилар:

•    профессор-ўқитувчилар штат бирликлари сони бўйича:
•    кундузги ва кечки таълим шаклида - ҳар 16 нафар талабага 1 штат бирлиги;

•    сиртқи таълим шаклида - ҳар 20 нафар талабага 1 штат бирлиги;

•    профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси бўйича:
•    асосий иш жойи бўйича ишлайдиганлар улуши - 40%;

•    бакалавриат йўналишида илмий даражалилар улуши - 35%;

•    магистратура мутахассислигида илмий даражалилар улуши - 100%.

Ўқув-методик таъминотига қўйиладиган талаблар:

•    ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун малака талаблари мавжудлиги бўйича - давлат таълим стандарти ва касб стандарти талабларига мувофиқ бўлиши;
•    ўқув режадаги ҳар бир фаннинг ўқув дастурлари мавжудлиги бўйича - давлат таълим стандартлари ва малака талабларида белгиланган билим, малака, кўникма ва компетенцияларнинг талабаларда тўлиқ шакллантириш имконини яратадиган даражада бўлиши ва бошқалар.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги бўйича:

•    бакалавриат йўналишида - ҳар 6 нафар талабага 1 донадан;
•    магистратура мутахассислигида - ҳар 2 нафар талабага 1 донадан ва бошқалар.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ

Баҳолаганлар

391

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг