Отдан тушса ҳам эгардан тушмас Ким Чен Ин (фоторепортаж)

Олам 4728
image

КCNА ахборот агентлиги Шимолий Корея Президенти Ким Чен Иннинг Паекту тоғида оқ отни чоптираётгани акс этган суратларни эълон қилди. Бу унинг 2750 метрлик чўққига биринчи маротаба чиқиши эмас ва таҳлилчилар бундай ишоралар одатда катта эълонлар арафасида қилинишини айтишади. Тоғ мамлакат тарихида алоҳида ўрин тутади ва у Ким Чен Ин отасининг туғилган жойи сифатида танилган.

"Унинг Паекту чўққисида от устида юриши Корея инқилоби тарихидаги катта аҳамиятга эга воқеа", деб айтилади КCNA эълон қилган хабарда.

Ким-Путин: Шимолий Корея ва Россия раҳбарлари нега учрашмоқчи?

"У Паекту тепасида отда ўтирар экан, энг қудратли мамлакатни қуриш йўлидаги машаққатли кураш йўлини имон ва Паекту тоғи каби қатъият билан эслади. "2017 йилда у янги йил нутқидан бир неча ҳафта олдин тоғга ташриф буюрди ва кўп ўтмай Жанубий Корея билан дипломатик музокаралар бошланишига ишора қилди. Хабарларга кўра, Президент Ким Паекту тоғига камида уч марта кўтарилган ва 2018 йилда Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин билан ҳам биргаликда тоғга чиққан”, деб ёзмоқда ОАВ. 

Ушбу тоғ пойтахт Пхеняндан юзлаб километр узоқликда, Шимолий Корея ва Хитой ўртасидаги чегарада жойлашган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 3.0
Теглар
t
×