Отамни ўлдириш Исроилга ғалаба келтирмайди – Хониянинг қизи

Олам

image

Теҳронда ўлдирилган ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг қизи Машриғ Хония отасининг суиқасд оқибатида вафот этгани муносабати билан видеомурожаат эълон қилди.

Хония ўз мурожаатида отасининг ўлими учун Исроил масъул эканини таъкидлаб, яҳудий давлати Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга ҳам мурожаат йўллаган.

“Отамни ўлдириш Исроилга ғалаба келтирмайди, аксинча, Фаластин қаршиликлари янада кучаяди. Нетаньяху, агар ғалаба қозондим деб ўйласангиз, адашасан!” деб таъкидлайди Машриғ Хония.

Маълумот учун, кеча, 31 июль куни ҲАМАС сиёсий идораси раҳбари Хония ва унинг қўриқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳга қилинган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлди. Бугун, 1 август куни Эрон Ислом Республикаси олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Теҳрон университетида Исмоил Хония учун жаноза намозини адо этди.  Хония эртага, 2 август куни Доҳага дафн этилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Американинг “The Wall Street Journal” газетаси Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилиши Яқин Шарқ минтақасида кескинликнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигини ёзганди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исмоил Хониянинг ўлимига АҚШнинг алоқаси йўқлигини айтди. Пентагон раҳбари Ллойд Остин Исроил ҳужумга учраса, Қўшма Штатлар унга ўзини ҳимоя қилишда ёрдам беришини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исмоил Хония Машриғ Хония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг