Ўзбекистонда карантиндагилар нега камаймаётганига изоҳ берилди
Жамият
−
30 Апрель 2020
16100Ўзбекистонда бугунги кунда 90 минг атрофида одам карантин муддатини ўтаяпти. Қизиғи касалланганлар камайса ҳам карантиндагиар сонида катта ўзгариш бўлаётгани йўқ.
Агар карантин 14 кун бўлса, бу одамлар аллақачон кузатувдан чиққан бўлишлари керак, нима сабабдан уларнинг сони ўзгаришсиз турибди? Бу саволга Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди.
“Карантин эълон қилингандан кейин ҳам анча пайтгача ҳамюртларимиз чартер рейсларида олиб келинди. Агар Сиз чегарамиз бутунлай ёпилган, деб ўйласангиз, бу хато фикр.
Негаки ҳар куни давлатимизга хориждан 500-600 фуқаро кириб келаяпти (Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон орқали). Уларнинг барчаси уюшган ҳолда карантинга жойлаштирилмоқда”, деди Нурмат Отабеков.
Қуйидагилар карантин тадбирлари билан қамраб олинган:
• хорижий давлатлардан келиб янгидан қўшилаёганлар;
• касаллик чиқиши муносабати билан карантин муддати узайтирилган шахслар;
• беморларни даволаш жараёнида қатнашганлар,
• бемор ишлаган ишхонасида бирга ишловчилар,
• беморнинг уйида оила-аъзолари, яқин қариндошлари, мулоқотда бўлганлар,
• беморлар ташриф буюрган муассасалар ходимлари,
• эпидемик нохуш ҳудудларга бориб юк олиб келиш билан шуғулланувчи шахслар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда коронавирус юқтирганлар 2017 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 1096 нафари соғайган ва 9 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь