Отабек Умаров ўз аризасига кўра ММА ассоциацияси ва Триатлон федерациясини тарк этди

Жамият

image

Бугун, 14 август куни Ўзбекистон ММА ассоциацияси ва триатлон федерациясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унда шу бугунгача ассоциация ва федерацияга раислик қилиб келган Отабек Умаровнинг раҳбар сифатидаги ўз ваколатларини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилгани маълум қилинди. 

“Мамлакатимиз, бутун халқимиз дунёни ларзага келтирган куч билан тўқнаш келди. Кўриниб турибдики, мавжуд қийинчиликларни енгиш учун ҳар биримиздан катта куч ва ғайрат талаб қилинади. Бундай вазиятда мен давлат хизматини бажариш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар мутлақо янги ҳарактерга эга ва мисли кўрилмаган жавобгарлик даражасига кўтарилганини биламан. Бу менга спорт ташкилотларидаги лавозимимни тарк этишдан бошқа имконият қолдирмайди. Сабаби оддий: ММА ассоциацияси ҳам, триатлон федерацияси ҳам катта эътибор ва вақт талаб қилади. Бугунги шароитда, афсуски, бунга кафолат бера олмайман. Ўзбекистон ҳар соҳада муваффақиятга интилувчи, спортга қизиқиши юксак бўлган ёшлар юртидир. Улар Давлатимиз шону шуҳратини дунёга танитишга интилишлари ҳеч қачон камаймайди. Иккинчидан, қисқа давр ичида бўлса ҳам ҳар иккала федерацияни мустаҳкам оёққа туриб олиши, бундан кейин дадил ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор яратилди. Бунга жуда машаққат ва фидойилик эвазига эришилди. Ишончим комилки, менинг ўрнимга келадиган инсонлар бу спорт турларини янада ривожлантиришади”, дейди Отабек Умаров.

Йиғилиш давомида триатлон федерацияси раислигига Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши Котиби Виктор Маҳмудов, ММА ассоциацияси раислигига эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Курбанов бир овоздан сайланган. 

Маълумот ўрнида, Отабек Умаров 2019 йил 9 ноябрь куни ММА ассоциацияси раислигига тайинланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров

Баҳолаганлар

732

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг