Отабек Умаров Саудия Арабистони шаҳзодаси билан учрашди
Спорт
−
29 Ноябрь 2023
18980Айни кунларда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида II Саудия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 27 ноябрь куни ўтказилган мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Ар-Риёдда Отабек Умаровни Саудия Арабистони шаҳзодаси Фахад бин Мансур Ал Сауд билан учрашди. Ўзбекистон делегациясини Қироллик оиласининг яна бир вакили, мамлакат Спорт вазири, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раиси шаҳзода Абдулазиз бин Туркий Ал Файсал Саудия ўйинларининг очилиш маросимига таклиф қилди.
Умаров шаҳзода Абдулазиз билан минтақада Олимпия ҳаракатини ривожлантириш ва давлатлар ўртасида спорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш борасида суҳбатлашди. Жумладан, ҳар икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, йирик спорт мусобақаларига тайёргарлик доирасида терма жамоалар иштирокида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, спорт соҳасидаги сўнгги ютуқларни баҳам кўриш борасида фикр алмашилди.
Ар-Риёдда бир вақтнинг ўзида Ислом бирдамлиги спорт ташкилотининг Конгресси ҳам ўтказилмоқда. Расмийлар мазкур тадбирда ҳам иштирок этиб, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш борасида келишувга эришди.
Ташкилий қўмита аъзолари расмий меҳмонлар учун Саудия Арабистонида спортни ривожлантириш борасидаги “Vision-2030” стратегиясини тақдим қилди. Унда Саудия Арабистонининг 2034 йил футбол бўйича жаҳон чемпионати, ёзги Осиё ўйинлари каби йирик мусобақаларга тайёргарлик режаси ҳақида турли тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, расмийлар “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилиш масаласини кўриб чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь