Отабек Умаров Осиё олимпия кенгаши директори билан учрашди
Спорт
−
03 Октябрь
4711Кеча, 2 октябрь куни Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров айни кунларда Тошкентда бўлиб турган Осиё Олимпия кенгаши директори, Бутунжаҳон сузиш федерацияси президенти Ҳусайн Ал Мусаллам билан учрашди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахтдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида бўлиб ўтган учрашувда Мусаллам даставвал Олимпия шаҳарчасидаги ўрганиш ишлари бўйича ўз хулосалари билан ўртоқлашди.
Тадбирда Мусаллам Тошкентда 2025 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарлик яхши кетаётгани, Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш ишлари бир маромдалиги, шунингдек, ташкилий ишлар ҳам кўнгилдагидек йўлга қўйилганини таъкидлади. Шу баробарда Мусаллам эътибор қаратилиши керак бўлган қатор масалалар бўйича ҳам ўз тавсияларини бериб ўтди. Расмийлар ҳам бўлажак ўйинларга катта ҳажмда тайёргарлик кўрилаётгани, жараён шахсан Президентнинг назорати остида эканини билдирди.
Суҳбат давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичига оид қатор истиқболли режаларни кўриб чиқди.
Шундан сўнг Ал Мусаллам замонавий қиёфа очган музей билан яқиндан танишди. Унда меҳмонга ўзбек спортининг шонли тарихи, бугунги кундаги муваффақиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Якунда у фахрий меҳмонлар китобига ўз дил изҳорларини ёзиб қолдирди.
LiveБарчаси