Ота 3 ёшли қизини гаровга олиб, деразадан улоқтирмоқчи бўлди (видео)

Олам

image

Жорий йилнинг 5 июнь куни Туркиянинг Анқара шаҳрида ота ўзининг 3 ёшли қизини гаровга олиб, деразадан улоқтимоқчи бўлди. Бу ҳақда “Milliyet” хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа Этимесгут туманининг Пиёда маҳалласи 2022-кўчадаги уйлардан бирида содир бўлган. Хотини билан жанжаллашиб қолган шахс 3 ёшли қизини пичоқ билан гаровга олган. Уй деразасидан отанинг қўлида пичоқ билан болани ушлаб турганини кўрган фуқаролар бу ҳақда 112 тезкор чақирув марказига хабар берган. Бироздан сўнг, воқеа жойига кўплаб полиция, ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам гуруҳлари жўнатилган.

Ҳудудда кенг хавфсизлик чораларини кўрган гуруҳлар қизини гаровга олган гумонланувчини бу ишидан воз кечишга кўндиришга ҳаракат қилган. Бунга рози бўлмаган ота махсус операция кучлари томонидан зарарсизлантирилган. Гумонланувчи шифохонага олиб борилган бўлса, 3 ёшли бола қутқарилиб, шифокорлар назоратига олинган. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

“Олиб борилган тезкор ҳаракат натижасида бола қутқарилди, шахс эса ярадор ҳолда зарарсизлантирилди. Операция давомида бизга ёрдам бераётган хизмат итимиз яраланди ва айни пайтда уни даволаш ишлари давом этмоқда. Воқеа юзасидан суд-тергов жараёни синчковлик билан олиб борилмоқда”, дейилади полиция баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 29 ёшли ўғил пул сабаб келиб чиққан жанжал ортидан ўз онасини болта билан ўлдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Анқара гаров Этимесгут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг