“От ўрнини той босади”ми? Роналдиньонинг ўғли фаолиятини “Барселона”да давом эттиради

Спорт

image
0:00
0:00
download

Испаниянинг “Барселона” клуби собиқ футболчиси Роналдиньонинг ўғли Жоау Мендеш Каталония клубига ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда RAC1 хабар берди.

“Мен Жоаунинг “Барселона” футболчисига айланишини тасдиқлашим мумкин. Бу клуб доим юрагимнинг бир бўлаги бўлиб қолади. Энди муносабатларимиз ўғлим орқали давом этади”, дейди Роналдиньо.

17 ёшли кичик Роналдиньо ҳозирда “Барселона”да кўрикдан ўтмоқда. У “Барселона”гача Бразилиянинг “Крузейро” ёшлар жамоасида ўйнаган.

Маълумот учун, 42 ёшли Роналдиньо 2003–2008 йилларда Каталония клубида тўп тепган. У клуб сафида умумий 145 та баҳсда майдонга тушиб, 70 та гол урган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Роналдиньо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг