От айланиб қозиғини топади. Португалия клубига ўтолмаган Норчаев олдинги жамоасига қайтиши мумкин

Спорт

image

Қишки трансферлар ойнасида Португалиянинг “Брага” клубига трансфер бўлиши кутилган Хусайн Норчаев Қаршининг “Насаф” жамоасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Манбага кўра, виза муаммоси сабаб Португалияга кета олмаган ўзбекистонлик футболчи Хусайн Норчаев Қаршининг “Насаф” клуби билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Қайд этилишича, жараён давом этмоқда ва яқин орада трансфер расман эълон қилиниши мумкин.

Маълумот ўрнида, Норчаев футболчилик фаолиятини айнан Қарши клубида бошлаган. У 2020 ва 2023 йиллар оралиғида “Насаф”да тўп тепган ва 71 та ўйинда 25 та гол уришга муваффақ бўлганди. Ҳозирда Норчаевнинг трансфер ҳуқуқи “Алания” клубига тегишли.


Мақола муаллифи

Теглар

Насаф Португалия Қарши Брага Хусайн Норчаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг