Остона аэропортида ёнғин чиқди

Олам

image

Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги аэропортда бугун, 27 февраль куни эрталаб ёнғин содир бўлгани ортидан у ердаги одамлар эвакуация қилинди. Бу ҳақда "Nur.kz" нашри хабар берди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг аниқлик киритишича, хизматга аэропорт терминалининг электр панел қисмида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин 1 ва 2-терминаллар оралиғидаги галереяда бошланган.

Маълумотларга кўра, соат 08:24 да ёнғин ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида 18 та самолётнинг парвози кечиктирилди – асосан ички рейслар, шунингдек, Санкт-Петербург, Варшава ва Дубайга йўл олган самолётлар. Кечиктирилган рейсларнинг аниқ учиб кетиш вақти маълум эмас.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Остона Остона аэропорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг