Остон Ўрунов “Пахтакор”га қарши ўйинда жароҳат олди
Спорт
−
12 Август 2023
3084Жорий йилнинг 10 август куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати доирасидаги 16-тур ўйини бўлиб ўтди. Унда Наманган вилоятининг “Навбаҳор” клуби Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.
“Навбаҳор” клуби тиббий штаби томонидан амалга оширилган текширув хулосаларига кўра, Ўруновда ўнг орқа сон мушакларининг чўзилиши қайд этилган. Бироқ жароҳат жиддий бўлмаганлиги сабабли, футболчимизнинг тез орада сафга қайтиши кутилмоқда.
Айтиш жоиз, Наманган мезбонлигида ўтган мазкур учрашув 0:2 кўринишида “Пахтакор” жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Баҳснинг 30-дақиқасида жамоа сардори Драган Черан ҳисобни очган бўлса, 45-дақиқада Муҳаммадқодир Ҳамралиев 2-голни киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Остон Ўрунов “Навбаҳор”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Ўруновнинг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, ҳозирда унга Европа ва Осиёнинг бир қанча клубларидан таклифлар бор.
LiveБарчаси