Осиёда йилнинг энг яхши бокс федерацияси аниқланди (видео)

Спорт

image

Кеча, 15 октябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари конгрессида Ўзбекистон бокс федерацияси Осиё қитъасининг “Йил федерацияси” дея тан олинди ва конфедерация томонидан махсус мукофот билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Ўзбекистонга мукофот ўтган йил мобайнида медаллар жамғариш бўйича эришган натижалари учун тақдим этилган. Мукофотни Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев қабул қилиб олди.

Шунингдек, конгрессда кун тартиби бўйича Осиё бокси атрофидаги турли масалалар кўриб чиқилиб, 2022 йилда Осиё минтақасида бўлиб ўтган барча мусобақаларнинг ҳисоботлари тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси яқиндагина Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида 3 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритганди. Бу борада Тўлқин Қиличев Осиё Олимпиадасида энг яхши натижани қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тўлқин Қиличев Осиё бокс конфедерацияси Малик Бабаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг