Осиёда коронавируснинг янги ўчоғи пайдо бўлмоқда
Олам
−
23 Июнь 2020
16917Ҳиндистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 440 215 тани ташкил қилмоқда. 23 июнь ҳолатига кўра, ўтган бир сутка ичида коронавирусга чалинган 15 минг киши аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, 22 июнь куни мамлакатда касалликнинг 425 282 ҳолати қайд этилган, 23 июнь куни бу кўрсаткич қарийб 15 минг беморга кўпайган.
Статистикага кўра, Ҳиндистон юқумли касаллик тарқалиши бўйича барча давлатлар орасида Италия, Испания ва Буюк Британияни ортда қолдириб, тўртинчи ўринни эгаллади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Ҳиндистон коронавирус инфекциясининг Осиёдаги навбатдаги ўчоғи бўлиши эҳтимоли яқин. Бунга бир қатор омиллар сабаб этиб кўрсатилган – аҳоли орасида камбағал қатламнинг тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжи, карантин қоидаларига амал қилмаслик ва давлат томонидан пандемия чораларига етарлича аҳамият бермаслик.
Ҳиндистондаги Қизил ярим ой жамияти маълумотларига кўра, мамлакат жанубидаги аҳоли вакиллари коронавирусдан етарлича ҳимоя қилинмаган. Гигиена нуқтаи назаридан турмуш тарзининг ўзгармаслиги, мамлакатнинг бу ҳудудида инфекциядан зарарланиш ҳажмини ошириб юборади, дейилади ташкилот изоҳида.
LiveБарчаси