Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганларнинг жасади тириклар ёнига жойлаштирилган – ОАВ
Олам
−
11 Май 2020
19693Мумбайдаги Сиона касалхонасида коронавирусдан вафот этганларнинг қора пакетларга ўралган жасадлари бошқа беморларнинг ёнида жойлаштирилган. Бу ҳақда “The Guardian” нашри ёзган.
Бу жамоатчиликнинг ғазабига сабаб бўлди. Аксарият аҳолининг айтишича, агар бу яна давом этса, мамлакат штатлари пандемияга дучор бўлиши мумкин. Мамлакатда коронавирус билан касалланиш бўйича расмий маълумотлар Европа ва Қўшма Штатлардаги ҳолатларга нисбатан ва аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда пастлигича қолмоқда.
Касалхона раҳбари Прамод Ингале қурбонларнинг оилалари яқинларининг жасадларини олиб кетмаганлигини, шу сабаб улар палаталарда қолганлигини, ўликхонада жой йўқлигини маълум қилган.
Тиббий қоидаларга кўра, Covid-19 касаллиги билан вафот этган беморнинг жасади ўлим эълон қилинганидан 30 минут ўтгач, изоляция қилиниши керак.
Кейинчалик доктор Ингале лавозимидан четлатилган.
“Муаммонинг моҳияти беморларнинг оила аъзолари ўзини тутишидадир. Агар беморнинг аҳволи оғир бўлса, биз қариндошларни четга олиб, уларга қўрқмасликни айтамиз. Одамлар касаллик ҳақида ва танани қандай қилиб хавфсиз равишда сақлаш ва кўмиш кераклигини билишлари керак. Биз уларга бу ерда машқ ўтишимиз лозим” деди касалхонанинг янги раҳбари доктор Рамеш Бхармал.
Мумбай Ҳиндистоннинг энг кўп зарар кўрган штати бўлиб, бу ердаги 22 171 дан ошиқ одам коронавирусни юқтириб олган ва 832 киши инфекциядан вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь