Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони ярим миллиондан ошди
Олам 27 Июнь 2020 10:28
3433
Ҳиндистонда бир кунда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 18,5 мингга ошди ва 508 953 тани ташкил этди. Бу ҳақда мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш ва оилаларни фаровонлаштириш вазирлиги хабар бермоқда.
Кеча, 26 июнь куни маълум қилинишича, касалликнинг 490 401 ҳолати (кунига 17,2 мингтага кўпайиши), бир кун олдинги 473 105 касаллик қайд этилган (кунига 16,9 минг) санага нисбатан кўпдир.
Жон Хопкинс университети ҳисоб-китобларига кўра, Ҳиндистон ҳолатлар сони бўйича дунёда Буюк Британия, Италия ва Испаниядан олдинда, тўртинчи ўринда бормоқда.