Осиё ва Форс кўрфази мамлакатларига транзит йўналишлари яратилади
Жамият
−
07 Октябрь 2023
3185Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ҳамкорлигида Осиё ва Форс кўрфази мамлакатларига транзит йўналишлари яратилади. Бу ҳақда икки мамлакат президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг Москвадаги музокаралари якунлари бўйича қабул қилинган қўшма баёнотда айтилган.
Ҳужжатда келтирилишича, томонлар “Соддалаштирилган божхона йўлаги” тизимидан фойдаланган ҳолда икки мамлакат бозорларига етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажмини оширишга келишилган.
“(Россия Федерацияси ва Ўзбекистоннинг) транспорт соҳасидаги ҳамкорлиги юк ташиш учун рақобатбардош тарифлар яратиш ва Каспий минтақаси, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Форс кўрфази мамлакатларида янги транзит йўналишларини яратиш орқали мавжуд транспорт йўлакларининг самарадорлигини оширишга йўналтирилади”, дейилган ҳужжат матнида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва РФ етакчиси Владимир Путин ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди. Унда турли долзарб масалалар кун тартибига чиқди, жумладан, икки давлат ўртасидаги савдо-содиқ муносабатларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Владимир Путин Ўзбекистон билан алоқаларга тўхталар экан, Москва Тошкентнинг ишончли савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринни эгаллаб турганини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, Россия октябрь ойидан Ўзбекистонга газ етказиб беришни бошлаши ҳам Путин томонидан маълум қилинди. Кейинроқ Кремль сайтида Россия-Ўзбекистон музокаралари якунлари бўйича Президентларнинг қўшма баёноти ҳам эълон қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь