Осиё ўйинлари. Ўзбекистон яна пенальтилар сериясида ютқазди

Спорт

−

image

Бугун, 3 октябрь куни Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг футбол баҳсларида Ўзбекистон Хитойга имкониятни бой берди. Шу тариқа 3-ўрин Хитой U-23 жамоасига насиб қилди.

Ўйин тўлиқ Ўзбекистон вакиллари устунлигида ўтди, бироқ хитойликлар қарши ҳужумлардан унумли фойдаланди. Ўйиннинг 15-дақиқасидаёқ Ҳу Ҳетоо гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 43-дақиқада эса Баҳромов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 

Иккинчи бўлим ҳам ўзбекистонликлар назоратида ўтди, лекин яна шарқий осиёликлар хавфли қарши ҳужумларни амалга оширди. Таймнинг 8-дақиқасида Ван Юй Вей “оқ бўрилар” дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни жамоаси фойдасига оғдирди. Ўйиннинг асосий вақти якунланишига 1 дақиқа қолганда ҳисоб тенглашди – бу сафар катта саҳнага Шодиёр Шодибоев чиқди. Шу тариқа ўйин дурранг натижа билан пенальтилар сериясига кўчди. 

Ярим финалда Япония вакилларига айнан пенальтилар сериясида имкониятни бой берган Ўзбекистон U-23 жамоаси хитойлик тенгқурларига ҳам ғолибликни тақдим қилди. Ўзбекистонликлардан 2 нафар, Хитой вакилларидан эса 1 нафар футболчи ўз имкониятини голга айлантира олмади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг