Осиё давлатлари НАТОга аъзо бўлиши мумкинми?

Олам

image
Ўзбекистон КХШТга қайтадими? north_east

Ўзбекистон КХШТга қайтадими?

НАТО Осиё ва Африка давлатларини ташкилотга қўшиш ниятида эмас. Бу ҳақда альянс Бош котиби Йенс Столтенберг Испаниянинг “El Mundo” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“НАТО ўзининг асосий шартномасида ўзини Европа ва Шимолий Америка иттифоқи деб эълон қилган. Уни кенгайтириш ёки Осиё ёки Африкадан аъзоларни киритиш режалари йўқ”, деган Столтенберг.

Бош котиб сўзларига кўра, ташкилот Хитойга рақиб сифатида қарамайди.

“Биз қуролланишни назоратга олиш ва иқлим ўзгариши каби масалаларга Хитойни жалб қилиш муҳим деб ҳисоблаймиз”, деган у Хитой Ғарбнинг демократик қадриятларини қўлламаслигини таъкидлаб.

Ташкилот бош котиби НАТОнинг Россияга муносабати “тийилиш ва мудофаа”га, шунингдек мулоқотга асосланган бўлиши кераклигини яна бир бор эслатган.

“Бу бизнинг қўшнимиз, у билан кўп масалаларда мулоқот қилиш керак, жумладан, қуролланишни назорат қилиш бўйича. Мулоқот фавқулодда муҳим, негаки биз янги “совуқ уруш” ва қуролланиш пойгасининг олдини олишни хоҳлаймиз”, деган у.

Маълумот учун, Шимолий атлантика иттифоқи – НАТО 1949 йилда АҚШ томонидан Европани СССР таъсиридан ҳимоя қилиш учун тузилган. Бугунги кунда ташкилотга 30 давлат аъзо.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг