Ортиқхўжаев даврида Тошкент иқтисодиёти қанчалик ўзгаргани маълум қилинди

Жамият

image

Аввалроқ QALAMPIR.UZ’да Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўнгги 3 йилда, яъни ўзининг ҳокимлик даврида пойтахт иқтисоди 2 баравар ўсганиини айтгани ва ҳоким ушбу рақамларни ошириб юборгани ҳақида мақола эълон қилинганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ортиқхўжаев даврида пойтахт иқтисодиёти қанчалик ўзгаргани ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 2017 йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 44 трлн 306,6 млрд сўмни (2016 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 111,7 фоиз)ни ташкил этган бўлса, 2020 йил январь-декабрь ойлари бўйича ЯҲМ ҳажми 88 трлн 567,7 млрд сўм (2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 101,5 фоиз)ни ташкил этган.

Шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми шаҳарда 2017 йил якуни билан 30 трлн 459,6 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг январь-декабрь ойлари якуни бўйича 52 трлн 747,5 млрд сўмга етган. 

Ҳокимлик маълумотларига кўра, қурилиш ишлари ҳажми эса 2017 йилда 6 трлн 197,9 млрд сўм (ўсиш суръати 120,5 фоиз)ни ташкил этган бўлса, 2020 йил январь-декабрь ойларида 18 трлн 758,9 млрд сўм (2019 йилга нисбатан ўсиш суръати 104,1 фоиз)ни ташкил этган.  2020 йилнинг январь-декабрь ойлари якуни бўйича  солиштирма нархларда  қурилиш ишлари 2017 йилга нисбатан 192,5 фоизни  ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг