Ортиқхўжаев Ариповнинг ёнида иш бошлагани ростми?

Жамият

image

Жорий йилнинг 16 январь куни лавозимидан озод этилган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Вазирлар Маҳкамасида иш бошлагани, Бош вазир Абдулла Ариповга маслаҳатчи бўлгани ҳақида маълумотлар QALAMPIR.UZ’га етиб келди. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида Бош вазирнинг Матбуот котиби Бекзод Шукуров билан боғландик. 

“Лавозимга тайинлаш қайсидир даражадаги ҳужжат билан амалга оширилади. Лавозим даражасига қараб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори, фармойиши чиқиши керак. Ҳозирча бундай ҳужжат мавжуд эмас”, дейди Шукуров QALAMPIR.UZ билан суҳбатда. 

Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда Шавкат Мирзиёев  Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олганини эълон қилди. Унинг маълум қилишича, Ортиқхўжаев огоҳлантиришларга қарамай қишга лозим даражада тайёргарлик кўрмаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг