Оролбуйида кардиология маркази очилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

•    ҳудуд аҳолисига, шу жумладан Оролбуйи минтақасидаги ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларида туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга ўз ихтисослиги бўйича юқори технологияга асосланган малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
•    касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва касалликларни даволаш бўйича илғор усулларни ва технологияларни ишлаб чиқишга ҳамда амалиётга татбиқ этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;
•    Марказ тиббиёт ходимларининг касбий даражасини ошириш;
•    мавжуд тиббиёт техникалари паркининг доимий равишда янгилаб бориш ва модернизация қилиш, Марказни замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;
•    молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб қилиш бўйича ишларни ташкил этиш;
•    юқори малакали хорижий мутахассисларни, консультациялар ва маҳорат дарслари ўтказиш учун мамлакатга таклиф этиш орқали кенг ҳамкорликни ташкил этиш, шунингдек мутахассислар алмашинувини таъминлаш.

Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

•    имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
•    давлат илмий дастурларини амалга ошириш доирасидаги грантлар;
•    пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
•    қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

2021 йил 1 декабрдан бошлаб Марказни давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига уланиши таъминланиши керак.

Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз муҳрига, Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эгадир. Марказ директори Хоразм вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

тиббиёт

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг