Орол денгизи ҳудудида нималар қилингани айтилди
Жамият
−
22 Август 2019
6626Орол денгизи қуришининг хавфли таъсирини камайтириш, ҳудудда экологик барқарорликни таъминлаш учун 2018-2019-йил қиш баҳор мавсумида 500 минг гектарлик ўрмонзорлар вужудга келтирилди. 2021 ва 2022-йилларда яна 700 минг гектар ерга 100 миллиондан ортиқ саксовул экилади.
2018-2019-йил куз-қиш мавсумида 500 минг гектар майдонга муҳофаза ўрмонзорларини яратиш учун дарахт ўтқазилган. Бу Айрим мутахассислар ушбу кўрсаткични 42 йиллик натижа билан таққослаган – ўтган йиллар давомида 400 минг гектар майдонга саксовул экилган.
Яна 100 миллион кўчат экилади
Режага кўра, икки йилда 700 минг гектар ер яшил ҳудудга айлантирилиши мумкин. Шунингдек, ўрмон хўжаликлари томонидан 1,5 минг тонна саксовул, 300 тонна қандим, 150 тонна қорабуроқ ва 50 тонна чўл озуқа ўсимликлари уруғини тўплаш, 100 миллион донадан ортиқ саксовул кўчати тайёрлаш, 100 километр масофада қумни зичлаш, шунингдек, чўлланишга қарши кураш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорлик ўрнатиш режаланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь