Орбан Трамп билан учрашди
Олам
−
12 Июль
4925Венгрия Бош вазири Виктор Орбан бугун, 12 июль куни Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашди. Бу ҳақда Орбан ўзининг Х’даги саҳифасида маълум қилди.
“Тинчлик миссияси 5.0. бугун Мар-а-Лагода президент Дональд Трампни зиёрат қилиш шараф эди. Биз тинчликка эришиш йўлларини муҳокама қилдик. Куннинг хушхабари: у бу муаммони ҳал қилади”, деб ёзади Орбан.
Трамп билан учрашиш учун Орбан НАТО саммитини эрта тарк этди, у ерда унинг ўрнига Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто қолди. Вазирнинг нутқи йиғилишнинг сўнгги кунида шов-шувга сабаб бўлди.
Сийярто, хусусан, Будапешт Трампнинг Оқ уйга қайтиши мумкинлигини Украинада “тинчлик учун имконият” деб билишини айтди.
У Венгриянинг НАТОдаги ҳамкорларини икки томонлама стандартларда ва Украинадаги урушни бартараф эта олмаганликда айблади.
“Биз мулоқот ва дипломатик каналларни ҳимоя қилишда давом этамиз, чунки сўнгги икки ярим йилдаги амалдаги стратегия бутунлай барбод бўлди”, дейди у Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашувда.
Шунингдек, Сийярто Украинани НАТОга қабул қилиш иттифоқни заифлаштиришини, чунки бу борада турли нуқтаи назарлар мавжудлигини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь