Орбан кортежи Германияда автоҳалокатга учради
Олам
−
25 Июнь
14058Кеча, 24 июнь куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан бўлган кортеж Германияда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Виктор Орбан Германияга футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатини томоша қилиш учун борган. Автоҳалокат Штутгарт шаҳрида соат 11:15 атрофида содир бўлган. 69 ёшли аёл бошқарувидаги BMW русумли автомобиль шлагбаумдан чиқиб кетиб, Виктон Орбан машинасига ҳамроҳлик қилаётган 61 ёшли полициячининг мотоциклига бориб урилган.
Шундан сўнг, полиция ходими зарбдан Венгрия Бош вазирига ҳамроҳлик қилаётган бошқа, 27 ёшли офицернинг мотоцикли олдига учиб тушган. Оқибатда, иккала давлат хизматчиси ҳам оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Бироқ, 61 ёшли германиялик полициячи вафот этган.
“Автоҳалокат туфайли офицернинг мотоцикли 27 ёшли ҳамкасбининг мотоциклига урилиб кетган. 61 ёшли эркак олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди, кичик офицер эса оғир жароҳат олди. Биз ҳамкасбларимизнинг бахтсиз ҳодисасидан қаттиқ қайғудамиз”, деган полиция бошлиғи Маркус Эйзенбраун.
Шунингдек, у автоҳалокатда оғир жароҳат олган иккинчи полиция ходимига тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь