“Open budget”нинг 2-мавсуми доирасида овоз бериш бошланди
Жамият
−
22 Август
3486“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади.
Фуқаролар ўзларига қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:
- “Очиқ бюджет”порталининг веб-саҳифаси;
- Порталнинг мобил иловаси;
- Telegram’даги расмий бот ёрдамида овоз бериши мумкин.
Жорий мавсумда илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 3 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бунда ҳар бир лойиҳа учун энг юқори қиймат 1 миллиард 360 миллион сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, 2024 йил март ойидан ташаббусли буджетлаштириш жараёнида овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилган. Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали овоз бериш жараёнида фуқароларни идентификация қилиш ҳамда бир фуқаро томонидан берилган битта овозни қабул қилиш тизими жорий этилади.
LiveБарчаси