Курс UZS

USD

12 929.37

-17.7

EUR

13 963.72

-69.61

RUB

152.87

-2.14

“Open budget” доирасида овоз бериш бошланди

Жамият

image

Бугун, 11 март куни “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, овоз бериш жараёнлари жорий йил 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

Фуқаролар қуйидаги 3 усул орқали жараёнда овоз бериши мумкин:

Маълумот учун, “Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсуми учун лойиҳалар 1−20 февраль кунлари давомида киритилди. Саралашдан ўтган лойиҳаларга 11−20 март кунлари овоз йиғилади. Ғолиблар 21 март – Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Маълумот ўрнида, 2024 йил март ойидан ташаббусли буджетлаштириш жараёнида овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилган. Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали овоз бериш жараёнида фуқароларни идентификация қилиш ҳамда бир фуқаро томонидан берилган битта овозни қабул қилиш тизими жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми 15 июлда бошланади ва 30 кун давом этади. Иккинчи мавсум ғолиблари 1 сентябрь куни эълон қилиниши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташаббусли бюджет “Open budget” Очиқ бюджет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг