“Open budget”нинг янги мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди 

Жамият

image

2025 йил учун Очиқ бюджет лойиҳалари тақвими тасдиқланди. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, январь ойида 2024-2025 ўқув йили учун “Менинг мактабим” лойиҳаси бўлиб ўтади. Овоз бериш 13-17 январь кунлари ўтказилади.

Лойиҳанинг 2025-2026 ўқув йили учун мавсуми октябрь ойига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-10 октябрда, овоз бериш эса 21-30 октябрь кунлари бўлади.

Ташаббусли бюджетнинг биринчи мавсумига эса 1 февраль куни старт берилади. Биринчи мавсум ғолиблари 21 март куни эълон қилинади. Биринчи мавсум 48 кун давом этади.

Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми 15 июлда бошланади ва 30 кун давом этади. Иккинчи мавсум ғолиблари 1 сентябрь куни эълон қилиниши белгиланган.

“Менинг боғчам” лойиҳаси эса 1-10 июнь кунлари ўтказилади.

Маълумот учун, 2024 йил март ойидан ташаббусли буджетлаштириш жараёнида овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилган. Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали овоз бериш жараёнида фуқароларни идентификация қилиш ҳамда бир фуқаро томонидан берилган битта овозни қабул қилиш тизими жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Open budget Очиқ бюджет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг