“Open budget”даги лойиҳалар сони кескин камайиб кетмоқда
Таҳлил
−
22 Август
5146“Ташаббусли бюджет”да қатнашиш истаги билдирилган лойиҳалар сони йилдан йилга камайиб кетмоқда. QALAMPIR.UZ таҳлилига кўра, мазкур тизим ишга тушган илк йиллар, масалан, 2022 йилдан бугунги кунга қадар иштирокчи лойиҳалар сони 62 фоизга қисқариб кетган.
Бунда “Ташаббусли бюджет”нинг 2022 йилнинг 1 мавсумида 69 минг 699 та ташаббуслар келиб тушган. Аммо лойиҳалар сони худди шу йилнинг 2-мавсумида 61 мингтага тушиб қолган.
2023 йида ҳам “Ташаббусли бюджет”да иштирок этиш учун топширилган аризалар ҳар мавсумда 6 мингдан ошиққа камайиб бораверган. 1-мавсумда 55 минг, 2-мавсум 49 минг.
Жорий йилда ҳам кескин пасайиш давом этди. Масалан, 1-мавсумдаги топширилган лойиҳалар сони 35 мингтадан ошиқни ташкил қилган бўлса, иккинчи мавсумда 27 мингтага тушиб кетди.
Хўш, бу Ўзбекистон аҳолисининг “Ташаббусли бюджет”га бўлган ишончи борган сари камаяётганини билдирадими?
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Азимжон Ҳасанов “йўқ!” деб жавоб берди.
“Тўғри, дастлабки йилларда рақамлар 69 мингдан ортиқ эди. Аммо дастлабки йилларда 69 мингта аризадан 48 фоизи саралаш босқичига ўта олган. Яъни шакллантирилган лойиҳаларнинг деярли ярми ўшанда сифатсиз, бир-бирини такрорловчи ва камчиликларга эга лойиҳалар бўлган. Кейинги йилдан бошлаб эса 61 минг лойиҳанинг 61 фоизи, 55 минг лойиҳанинг 60 фоизи ҳамда 49 минг лойиҳанинг 68 фоизи, 35 минг лойиҳанинг 82 фоиз ва охирги мавсумда 85 фоиз лойиҳалар саралаш босқичига ўтган. Бундан кўринадики, топширилаётган лойиҳаларнинг сони камаяётган бўлиши мумкин, лекин саралаш босқичига ўтказилаётган лойиҳалар кўлами ортиб бормоқда”, деди Ҳасанов.
Унинг айтишича, эндиликда одамлар қандай лойиҳалар танловда қатнаша олишини тўлиқ англаб етган. Шунингдек, айрим маҳаллалар бир неча таклифлар билан эмас, битта таклиф билдириш орқали унда ғолиб бўлиш осонлигини тушунган.
“Агар Ўзбекистонда жами 9447 та маҳалла мавжуд бўлса, уларнинг ҳаммаси ўз лойиҳаси билан иштирок этмоқда. Тўғри, айрим маҳаллалар икки-учта таклиф киритяпти, аммо кўпи фақат битта таклиф билан чекланмоқда. Битта лойиҳа киритамиз ва унга ҳаммамиз овоз бериб, ғолиб бўламиз, дейишмоқда”, дея қўшимча қилди у.
Ҳулкар Муртазоева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь