Ҳокимлар аҳоли муаммоларини ҳал қилишда фақат “Open budget”га ишониб қолмаслиги керак 

Жамият

image

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маҳаллий ҳокимликларнинг аҳоли муаммоларини ҳал қилишда фақат “Open budget”га таяниб қолаётганини қоралади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вазирликнинг Давлат бюджети сиёсати департаменти директори ўринбосари Шоҳруҳ Ишанқулов маълум қилди.

Матбуот анжуманида QALAMPIR.UZ мухбири “Ташаббусли бюджет” аҳолининг кўплаб муаммоларига барҳам бериш билан бирга маҳаллий ҳокимликлар учун баҳона сифатида хизмат қилаётгани, фуқаролар маҳаллалардаги муаммоси билан ҳокимият эшигига борса, уларга “Open budget”да иштирок этиб, ютиб, бу муаммони ҳал қилиш мумкинлиги айтилаётганига Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан муносабат сўради. Бу саволга эса Ишанқулов шундай жавоб берди:

“Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ташаббусли бюджет”нинг ҳар мавсуми аввалида маҳаллий ҳокимликлар билан онлайн ва офлайн йиғилишлар ташкил этилади. Ўшанда нафақат “Ташаббусли бюджет”, балки бошқа лойиҳаларнинг ҳам амалга оширилишида режалаштирилган маблағларнинг сарфланиши, манзиллилиги муҳокама қилинади. Бу борада ҳатто ҳамкасбларимиз ҳудудларга чиқиб, мазкур ҳолатларни ўрганмоқда. Агар фуқаролар ўз маҳаллаларидаги муаммолар билан ҳокимиятларга мурожаат қилса, ҳокимликлар “Ташаббусли бюджетга” ишониб, муаммоларнинг ҳал қилинишини кечиктиришга йўл қўймасликлари керак.  Бундан кейин ҳам Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бундай вазиятларга қарши туради”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли бюджет” бўйича овоз бериш жараёнларига 22 августдан бошлаб старт берилди ва бу 1 сентябргача давом этади.

Ҳулкар Муртазоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Иқтисодиёт Open budget

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made