“Оpen budget”да яна 177 та лойиҳа ғолиб бўлди
Жамият
−
14 Сентябрь
4161“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсумида юқори овоз тўплаб, ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Жумладан:
-
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;
-
лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;
-
маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб, ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.
Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Маълумот учун, 22 август куни бошланган овоз бериш босқичи 31 август соат 23:59 га қадар – 10 кун давом этди. Бу вақт давомида овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят тушди. Унга кўра, ҳудудлар кесимида энг кўп шикоят Фарғона вилоятида (7 та) тушган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 6 та, Наманган ва Жиззах вилоятларида 5 тадан шикоят тушган. Шикоятларнинг кўпчилиги умумтаълим мактаблари (19 та) ва тиббиёт ташкилотларида (16 та) кузатилган. Келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари кенгашларига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсумида ғолиб бўлган 1772 та лойиҳа эълон қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь