“Оpen budget”да ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди
Жамият
−
01 Сентябрь
29910“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсумида ғолиб бўлган 1772 та лойиҳа эълон қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, овоз бериш жараёнларида мамлакат бўйлаб 9 миллион 81 минг 610 фуқаро иштирок этган. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 2 триллион 139 миллиард сўмлик 1772 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн 271 млрд 719 млн сўм ажратилган. Ғолиб бўлган лойиҳалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Маълумот учун, 22 август куни бошланган овоз бериш босқичи 31 август соат 23:59 га қадар – 10 кун давом этди. Бу вақт давомида овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят тушди. Унга кўра, ҳудудлар кесимида энг кўп шикоят Фарғона вилоятида (7 та) тушган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 6 та, Наманган ва Жиззах вилоятларида 5 тадан шикоят тушган. Шикоятларнинг кўпчилиги умумтаълим мактаблари (19 та) ва тиббиёт ташкилотларида (16 та) кузатилган. Келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари кенгашларига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маҳаллий ҳокимликларнинг аҳоли муаммоларини ҳал қилишда фақат “Open budget”га таяниб қолаётганини қоралаганди.
LiveБарчаси