Онлайн аукционда 4,5 млрдлик “чиройли” авторақамлар сотилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 18-24 ноябрларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 910,0 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1,3 фоизга ўсиб 410,5 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 7 фоизга камайиб, 756,1 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 2,2 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида пиролизли газолин улуши 53 фоиз, пахта толасининг улуши 31 фоиз, полимер маҳсулотлари 13 фоиз ва бошқа маҳсулотлар улуши 3 фоизни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми икки маротабадан кўпга ошган бўлиб 53,5 млрд сўмни, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 20,1 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 37,5 фоизни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 12,4 фоизга ўсиб 95,9 млрд сўмга тенг бўлди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 20,8 млрд сўмдан ошди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 972 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси қарийб 4,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 19,4 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,1 фоизи иккинчи ва 32,4 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.


Мақола муаллифи

Теглар

авторақам ауцион

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг