Онлайн аукционда 3 млрдлик “чиройли” авторақамлар сотилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 2-8 декабрларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 859,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 413,8 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда ЎзРТХБ сайтида маълум қилинди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 721,6 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 1,4 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг улуши – 70 фоиз, пиролизли газолин – 16 фоиз, саноат мойлари – 12 фоиз ва бошқа маҳсулотлар улуши 2 фоизни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 12,9 фоизга ошган бўлиб 29,7 млрд сўмни ташкил қилди, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 6,9 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 23,2 фоизни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг ҳажми 6,3 фоизга ўсиб 105,0 млрд сўмга тенг бўлди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 25,2 млрд сўмдан ошди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 681 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси ўтган ҳафтага нисбатан 6,2 фоизга ўсиб 3,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 20,7 фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга, 46,4 фоиз иккинчи ва 32,9 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.


Мақола муаллифи

Теглар

биржа авторақам

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг