Оммага кўриниш бермай қўйган Жээнбеков Путинни табриклади

Олам 15139
image

Қирғизистон доим Россиянинг ишончли иттифоқчиси ва ҳамкори бўлган, кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг Россия Президенти Владимир Путинга туғилган куни муносабати билан юборган телеграммада айтиб ўтилган.

“Қирғизистон Республикаси кўп қиррали қирғиз-рус муносабатларининг изчил ривожланишига қўшган ҳиссангиз ва мислсиз эътиборингизни юқори баҳолайди. Қирғизистон халқларимизнинг кўп асрлик дўстлик ва қўллаб-қувватлашига асосан Россиянинг ишончлик ва доимий иттифоқчиси ҳамда ҳамкори бўлиб қолади”, дейилган Жээнбеков йўллаган телеграммада.

Қирғизистон раҳбари Путинга соғлик, фаровонлик ва давлат ишларида омад, Россия халқига эса тинчлик ва ривожланиш тилаган.

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Жээнбеков жорий йилнинг 28 сентябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида учрашганди. Учрашувда Қирғизистон раҳбари Путинни мамлакатининг самимий ва буюк дўсти эканини таъкидлаб, Қирғизистон ҳар доим Россиянинг бақувват елкасини ҳақиқий дўст, иттифоқчи ва стратегик шерик сифатида ҳис қилишини билдирганди.

Маълумот учун, Владимир Путин 1952 йил 7 октябрда таваллуд топган. У бугун 68 ёшни қаршилади.

Қайд этиш керакки, Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонда парламент сайловидан кейин тартибсизликлар бошлангач оммага кўриниш бермай қўйганди. Кейинроқ у ўз резиденциясида экани ва вазиятни ўнглаш йўлини қидираётгани маълум бўлди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 429
Рейтинг: 3
t
×