“Омикрон” туфайли Россияда ПЦР тестларнинг амал қилиш муддати қисқартирилади
Олам
−
30 Ноябрь 2021
4325Россияда жамоат жойларига ташриф буюриш учун ПЦР тестининг амал қилиш муддати 72 соатдан 48 соатгача қисқартирилади. Бу ҳақда “Роспотребнадзора” раҳбари Анна Попова маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу қарор янги “омикрон” штаммининг ўзига хос хусусиятлари туфайли қабул қилинган.
Бундан ташқари, Попованинг сўзларига кўра, “омикрон” тарқалган мамлакатлардан Россияга келган саёҳатчилар икки ҳафта давомида карантинда бўлишлари керак. Бироқ, ушбу давлатлар рўйхатига аниқлик киритилмади.
“Роспотребнадзор” раҳбарининг таъкидлашича, ҳозиргача Россияда “омикрон” билан зарарланиш ҳолати аниқланмаган.
Маълумот ўрнида, “омикрон” коронавируснинг янги штамми бўлиб, у дастлаб Жанубий Африка Республикасида қайд этилган. Ҳозирда “омикрон” Европа давлатлари бўйлаб тарқалмоқда. Буюк Британия Бош вазири мамлакат олимларига таяниб, коронавируснинг янги штамми эмланганлар орасида ҳам тарқалиши мумкинлиги маълум қилган. Исроил эса бугун, 30 ноябрдан бошлаб мамлакат чегараларини ёпди. Эндиликда ватанига қайтган исроилликлар 2 ҳафта давомида карантинда ўтиришга мажбур. Қозоғистон ҳам қатор давлатлар фуқаролари учун “эшик”ларини ёпмоқчи.
LiveБарчаси