“Омикрон”га қарши вакцина яратиш бошланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Американинг Johnson & Johnson (J&J) компанияси коронавируснинг “омикрон” штаммига қарши вакцина яратишни бошлади. Бу ҳақда компаниянинг 29 ноябрь куни эълон қилинган баёнотида айтилган.  

“Компания Жанубий Африка ва бутун дунё олимлари билан биргаликда COVID-19 вакцинасининг турли хил вариантларга, шу жумладан янги, тез тарқаладиган “омикрон” штаммига қарши самарадорлигини баҳолаш учун ишламоқда. Бундан ташқари, компания “омикрон” вариантига қарши махсус вакцина ишлаб чиқмоқда”, дейилади баёнотда. 

Маълумот ўрнида, Pfizer ва Moderna ҳам коронавируснинг “омикрон” штаммига қарши курашиш учун махсус вакцина вариантлари ишлаб чиқилишини эълон қилган. 

Аввалроқ, янги коронавируснинг “омикрон” штамми ҳозиргача 20 та давлатда аниқлангани, жами 226 та инфекция ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар бергандик.  

Ноябрь ойининг охирида Жанубий Африка олимлари биринчи бўлиб “омикрон” штамми пайдо бўлгани ҳақида хабар берди. Штамм жуда кўп мутацияларга эга, бу эса уни янада юқумли ва вакцина иммунитетини четлаб ўтиш учун яхшироқ мослаштириши мумкин. “Омикрон”нинг тарқалиши туфайли Исроил чет эл фуқаролари учун чегараларини ёпган биринчи давлат бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина коронавирус омикрон

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made