“Omicron” учун янги вакцина яратиш керакми?
Олам
−
15 Декабрь 2021
3864Гонконг университети олимлари коронавирусининг "omicron” штаммини енгиш учун янги авлод вакциналарини ишлаб чиқариш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда "South China Morning Post " нашри хабар берди.
Университет олимлари ўтказган тадқиқотга кўра, Pfizer va Sinovac вакциналари COVID-19 коронавирусининг янги “omicron” штаммидан ҳимоя қилиш учун етарлича антикорларни ишлаб чиқармайди.
Шунингдек, "omicron” штамми COVID-19 вакцинасининг, хусусан CoronaVac вакцинасининг икки дозаси самарадорлигини камайтиришга муваффақ бўлди. Шу сабабли олимлар вакцинани олганларда вирусни қайта юқтириш хавфи борлигини таъкидламоқда.
Маълум бўлишича, Pfizer вакцинасининг икки дозасини олган 25 киши орасида фақат бештасида “omicron” билан курашиш учун етарли миқдорда антикор аниқланган. Бироқ улардаги антикорлар коронавируснинг дастлабки штаммига қараганда 35-40 баравар, «бета» va «дельта» штаммларига қараганда сезиларли даражада камроқ.
Аввалроқ, Pfizer va BioNTech компаниялари коронавируснинг янги "omicron” штамми вакцина антикорларини коронавируснинг бошқа штаммларига қараганда самаралироқ четлаб ўтишини тасдиқлаган эди.
Бундан ташқари, Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси ўзининг ZF-UZ-VAC2001 препаратини коронавируснинг “omicron” вариантига қарши антитаначалар ишлаб чиқарилишига олиб келиши мумкинлигини айтган эди. Шунингдек, япон олимлар “omicron” вакцинага қарши кўпроқ юқумли бўлиб, у ҳам табиий, ҳам эмлаш орқали ҳосил бўлган иммунитетни енга олишини маълум қилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси