“Omicron”га қарамай мактаблар ёпилмаслиги керак – UNICEF

Олам

image

UNICEF мактабларнинг яна ёпилмаслиги учун коронавируснинг янги “omicron” штамми тарқалишини минималлаштириш йўлида барча чораларни кўришга чақирди. Бу ҳақда БМТ сайтида хабар қилинган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) ижрочи директори Генриетта Форнинг фикрича, коронавируснинг ўта юқумли “omicron” штамми тарқалишига қарамай, “умуммиллий мактаблар ёпилишидан иложи борича қочиш керак”.

“COVID-19 тез тарқалиши билан, соғлиқни сақлаш бўйича қатъий чоралар кўрилиши керак бўлганда, мактаблар охирги бўлиб ёпилиши ва биринчи бўлиб очилиши керак”, дейди Генриетта Фор.

Унинг фикрича, мактабларнинг яна бир бор оммавий ёпилиши болалар учун ҳалокатли бўлади.

Фор онлайн таълимнинг салбий таъсири аниқ эканини ва мактабларнинг узоқ муддат ёпилиши даҳшатли оқибатларга олиб келишини таъкидлаган.

“Мактабларни ёпиш тўғрисидаги қарорлар таълимда ўнлаб йиллар эришилган тараққиётини бекор қилди ва болалар фаровонлигига ўнглаб бўлмас даражада путур етказди. Бизни болалар меҳнати, болалар никоҳи ва руҳий саломатлик муаммолар каби соя пандемияси қамраб олди”, дейди Фор.

UNICEF маълумотларига кўра, мактаб ўқувчиларининг бу авлоди келажакда бутун умри давомида 17 триллион доллардан кўпроқ даромад олиши мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

UNICEF

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг