Омадли ва омадсиз инсонларнинг фарқи аниқланди
Фойдали
−
12 Июнь 2019
12374Қизиқ: доим кутилувчи, аммо кутилмаганда келувчи меҳмон — омад. Ақлли инсонлар омадли бўлиш қийин деб қўл қовуштириб ўтирмайди. Сиз омадли ва омадсиз одамни фарқи нимада эканлигини биласизми? Англиялик олимлар буни аниқлади. Тадқиқот натижаси билан қуйида танишинг:
Ўтказилган тадқиқот давомида омадли инсонлар омадсиз инсонлардан юқори даражада фарқланиши аниқланди.Омадли инсонлар омадсизларга нисбатан кўпроқ табассум қилади ва кўзи орқали сизни эътиборингизни ушлаб туради.
Омадсизлар эса эмоционал беқарорликка, хавотирга ва салбий ҳиссиётларга мойил бўлар экан. Шунинг учун улар қандайдир бир муаммо туфайли ҳаддан ташқари ташвишланади, натижасида имкониятларни қўлдан чиқаради.
Тадқиқот иштирокчиларига бир ой давомида бажариши лозим бўлган тавсиялар берилди. Улар қуйидагилар:
Барча янги нарсаларга очиқ бўлинг, шунда сизда бахт келтирувчи чиптани тортиб олиш имконияти кўпроқ бўлади.
Кенгроқ фикрланг. Ўз мақсадингизга эришиш-эришмаслик борасида доим ташвишланиш туфайли сиз кўп имкониятларни қўлдан бой беришингиз мумкин.
Ҳаётга ижобий тарзда ёндашинг. Ҳамма нарсанинг фақат салбий жиҳатларини кўриш керак эмас. Бундай кайфият сиздан ҳаётий кучингизни олиб қўяди. Нимадандир шикоят қилиш ўрнига, бундан ҳам ёмонроғи юз бермагани учун шукур қилинг.
Хаётингизга янгилик киритинг. Агар сиз ҳар куни бир хил одамлар билан мулоқотда бўлсангиз, бир хил таомни эсангиз, бир хил ишларни бажарсангиз бу сизни зириктиради. Шунинг учун, ўз ҳаётингизни хилма-хиллаштиришга ҳаракат қилинг.
Тадқиқот иштирокчиларининг 80 фоизи бир ой ўтгач, бахтлироқ, ўз ҳаётларидан мамнунроқ ва асосийси, омадлироқ бўлганликларини таъкидлади.
LiveБарчаси