Олтойда 6,4 магнитудали зилзила бўлди

Олам

image

Бугун, 15 февраль куни Россия Федерациясининг Олтой Республикасида 6,4 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Олтой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ер силкинишлари бутун республика ва Олтой ўлкасининг шарқий қисмида, шунингдек, Туванинг бир қанча ҳудудларида сезилган.

Вазирликка кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 8:48 да содир бўлган. Зилзила эпимаркази Қўш-Оғоч туманидаги Старий Белтир қишлоғи яқинида жойлашган.

Республика раҳбари Андрей Турчак вилоят ҳокимияти ва қутқарувчиларга барча туманлардаги ижтимоий аҳамиятга эга ҳудудларда зарар бор-йўқлигини текширишни буюрган. Қўшни Олтой ўлкасининг Барнаул шаҳри мэри Вячеслав Франк шаҳар ҳокимиятига вазиятни назоратда ушлаб туриш ва фуқароларнинг мурожаатларига зудлик билан жавоб беришни топширган.

Қайд этилишича, Андрей Турчак 6,4 магнитудали зилзиладан сўнг юқори огоҳлантириш режими жорий этилганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, қурбонлар йўқ. Бир қатор ҳудудларда зарар қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 январь куни Тайванда 6,4 магнитудали зилзила юз бериши оқибатида 27 киши жароҳат олганди. Зилзила Тайваннинг жанубида Цзяи округи маъмуриятидан 38 километр (24 миль) жануби-шарқда, 10 километр (6 миль) чуқурликда соат 12:17 да содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Олтой Республикаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг