Олтита давлат банки хусусийлаштирилади – Президент фармони

Жамият 8816
image

Ўзбекистон Президенти “2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Фармонда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари маъқулланди:

халқаро молия институтлари кўмагида “Ипотека-банк” АТИБ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Асака” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ ва “Туронбанк” АТБдаги давлат улушларини босқичма-босқич хусусийлаштириш, бунда биринчи босқичда уларни институционал ўзгартиришни (фаолиятини трансформация қилиш), иккинчи босқичда эса давлат акциялари пакетини сотишни назарда тутиш;

банк тизимини ислоҳ қилиш даврида аҳолининг молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизмини (“лойиҳалар фабрикаси”) кенг жорий қилиш, банк хизматларининг ҳудудий қамровини таъминлаш мақсадида “Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” АЖ, “Агробанк” АТБ ва “Микрокредитбанк” АТБ устав капиталларида давлат улушини сақлаб қолиш;

айрим банкларнинг фаолиятини диагностика қилиш ва молиявий аҳволини баҳолаш асосида, меъёрий талабларидан ҳамда қайта ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни консолидациялаш.

Эслатиб ўтамиз, фармон билан 2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 186
Рейтинг: 3
Теглар
t
×