Олтин нархи кескин пастлади

Олам

image

Хитойнинг бир неча шаҳарида мамлакатдаги CОVID-19 га қарши қаттиқ чекловлар сабабли ўтказилган норозилик намойишлари ортидан хавфсиз активларга нисбатан талаб кучайди. Натижада олтин нархи кескин пастлади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Спот олтин нархи 0,4 фоизга пасайиб, бугун, 28 ноябрь соат 05:55 ҳолатига кўра, бир унция учун 1748,84 долларни ташкил этди. АҚШ олтин фючерслари 0,3 фоизга тушиб, 1749,60 долларни ташкил қилган.

Қайд этилишича, доллар индекси 0,4 фоизга ўсди. Бу эса бошқа валюталарга эга бўлган харидорлар учун долларда нархланадиган қуймаларнинг қимматроқ бўлишига олиб келди.

IG Group стратеги Йип Жун Ронгнинг таъкидлашича, олтиннинг баҳоси АҚШ долларининг индексига боғлиқ. Хитойда кучайиб бораётган норозилик намойишлари долларнинг қадрини оширмоқда. Бу эса олтин нархига таъсир қилган.

“Одамлар Хитойнинг CОVID ҳолатини ҳисобга олган ҳолда хавфсиз активларга ўтишлари мумкин. Бироқ долларнинг кучи ҳозирда олтиннинг хавфсиз актив мақомига соя солмоқда”, деган Йип.

Эслатиб ўтамиз, намойишлар 26 ноябрь куни Хитойнинг Шинжон минтақасида бошланган эди. Бунга 24 ноябрь куни кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғинда 10 кишининг ҳалок бўлгани сабаб бўлган. Кеча, 27 ноябрь куни Шанхайда юзлаб намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юзага келди. Карантин чекловларига қарши намойишлар мамлакат ғарбидаги ҳалокатли ёнғинлар сабабли бир нечта шаҳарга тарқалди.

Шу билан бирга, бугун, 28 ноябрь куни Хитойда рекорд даражада коронавирус аниқланган. Гуанчжоу ва Чунцин шаҳарлари CОVID’нинг авж олишига қарши курашмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой CОVID-19

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг