Олтин кони ўпирилди. Камида 50 қурбон бор
Олам
−
15 Сентябрь 2020
8299Конго Демократик Республикаси шарқидаги Жанубий Киву вилоятида олтин кони ўпирилди. Натижа камида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ОАВга Жанубий Киву губернатори Тео Нгвабиже Каси маълум қилган.
Унга кўра, ўпирилган олтин кони Камитуга шаҳри яқинида жойлашган.
Фожианинг рўй беришига минтақада бир ҳафтадан бери давом этаётган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.
50 кишининг вафоти муносабати билан маҳаллий ҳокимлик икки кунлик мотам эълон қилди. Камитуга маъмуриятининг сўзларига кўра, кончилар ҳали ҳам вайроналар остида бўлиши мумкин.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.