Олти ойда Ўзбекистонда неча киши йўлларда ҳалок бўлгани айтилди

Local

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 6 ойи давомида 3559 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 784 киши ҳалок бўлди, 2775 киши эса жароҳатланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойига нисбатан ЙТҲлар сони 194 та ёки 5,2 фоизга, ўлим ҳолатлари 127 тага ёки 13,9 фоизга, шунингдек, жароҳатланганлар 67 тага ёки 2,4 фоизга камайган.

Энг кўп ЙТҲлар Фарғона (621) ва Тошкент (479) вилоятлари ҳамда пойтахтда (413) содир бўлган. Аварияларнинг 1618 таси йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмаганидан, 1941 таси инсон омили билан боғлиқ сабабларга кўра юз берган.


Tags

YTH

Rate Count

219

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends