Олти ойда давлат бюджети даромадлари ва харажати қанча бўлди?
Жамият
−
11 Август 2020
6163Ўзбекистонда Давлат бюджетининг жорий йилнинг ўтган олти ойидаги даромадлари 58 157 миллиард сўмни, харажатлари эса 64 878,9 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Давлат бюджети дефицити эса 6 721,9 миллиард сўм бўлган. Бу ҳақда Молия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Давлат бюджети дефицити қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланган:
• давлат ғазначилик облигацияларини жойлаштирилишидан келиб тушган маблағлар ҳисобидан – 3 422,5 миллиард сўм;
• халқаро молия институтларидан бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган маблағлар ҳисобидан – 3 299,4 миллиард сўм.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ республика бюджети харажатлари биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар кесимида қабул қилинган.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар кесимидаги жами йиллик тасдиқланган харажатлар юқоридаги Қонунга мувофиқ 100 830,6 млрд сўмни ташкил этиб, унга 2020 йилнинг 18 майида Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-618-сон “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ва жами харажатлар 106 250,0 млрд сўмга тасдиқланган.
Ушбу харажатларнинг 2020 йил 6 ойлик ижросига назар ташланса, йиллик харажатларнинг 46,6 фоизи ёки 49 485,5 млрд сўми амалга оширилганига гувоҳ бўлиш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь