Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди
Жамият
−
17 Январь 2995 2 дақиқа
Ўзбекистонда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни ривожлантириш билан боғлиқ тадбирлар учун қўшимча маблағлар ажратилади. Бу ҳақда ўзгартиришлар киритилган “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунда сўз боради.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни ривожлантириш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда кўп квартирали уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун қўшимча маблағлар ажратилади.
Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми, Давлат бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар миқдорлари, ушбу жамғармаларнинг даромадлари ҳамда харажатлари ўзгартирилади.
Шунингдек, бюджет маблағларининг мақсадлилиги, самарадорлигини ошириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш доирасида маблағларнинг бир қисмини мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш назарда тутилди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 25 декабрь куни “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун қабул қилинганди. Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 5 декабрда кабул килинган ва Сенат томонидан 2025 йил 18 декабрда маъқулланган. Қонунга кўра, 1-даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ушбу Қонунга мувофиқ ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2026 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди.
Live
Барчаси