Ижтимоий солиқ тушумларини тақсимлаш миқдорлари белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2026 йилдан айрим солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми  маҳаллий бюджетда қолдирилади. Бу 26 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган.

Унга кўра, қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдирилади:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;

фойда солиғи тўлиқ ҳажмда;

ҚҚС бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизи.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:

бюджет ташкилотлари бўйича: 

  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 98,0 фоиз;
  • Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига — 1,2 фоиз;
  • Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига — 0,4 фоиз;
  • Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашига — 0,4 фоиз;

бошқа тўловчилар бўйича:

  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 95,9 фоиз;
  • Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига — 2,5 фоиз;
  • Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига — 0,8 фоиз;
  • Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашига — 0,8 фоиз.

2026 йил 1 январдан қуйидаги суммалар 2025 йилда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим:

  • уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан, оммавий баҳолашдан ўтказилган объектларга 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси;
  • уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкаларида жисмоний шахслардан ундириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси.

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2026 йилда 2-даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари;
  • 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари;
  • 2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнози;
  • 2026 йилда фойда ва қўшилган қиймат солиқлари тўлиқлигича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати.

Эслатиб ўтамиз,  25 декабрь куни “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун қабул қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС Давлат бюджети Ижтимоий солиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг